
2020 йил 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4547 (+27) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.
Айни пайтда республикада 3459 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда
Ҳозирда мамлакатда 1070 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар