14:11 / 10.06.2020
1 922

Тошкентдаги корхоналар манфаатига 4,5 млрд. сўм ундирилди

Тошкентдаги корхоналар манфаатига 4,5 млрд. сўм ундирилди
МИБ органлари томонидан карантин давом этаётган бир пайтда масофадан туриб суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сабаб ҳар бир келиб тушаётган ижро ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш Бюро органларининг асосий вазифасидир. Жумладан, МИБ Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 11.06.2019 йилдаги 4-1001-1904/6884-сонли ижро варақасига кўра, қарздор «Contact Inform Group» МЧЖ ҳисобидан ундирувчилар жами 15 та корхоналар фойдасига жами 4 млрд. 535 млн. 095 минг сўм қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро хужжатлари юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, ушбу қарорлар қарздор корхонага ижро қилишлик учун ундирувчи корхоналарга маълумот учун юборилаган. Қарздор жамият томонидан ижро хҳужжатларини талабларини ихтиёрий муддатда бажармаганлиги боис, унинг барча банк ҳисоб рақамларига банд солинган.

Бундан ташқари МИБ бўлим томонидан жорий йилнинг 7 январь куни қарздор жамиятга тегишли, Сергели тумани, Сергели-6 мавзеси ҳудудида жойлашган 1500 кв.м тенг бўлган кўчмас мулк биноси ҳам хатланиб, банд солинган. Мазкур хатланган, кўчмас мулк биноси «Master Expert» МЧЖ томонидан 5 млрд. 601 млн. 314 минг сўмга баҳоланиб, 29.01.2020 йилда «e-auksion» дастурига киритилган.

Қарздор корхонага тегишли 1500 кв.м тенг бўлган ушбу кўчмас мулк объекти онлайн аукцион савдоси натижасига кўра, «e-auksion» дастури орқали сотилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунинг 56-моддасига асосан ундирувчи корхоналарга «сотилмаган мол-мулкни ўзига қолдиришни таклиф этиш» тўғрисидаги хатлар юборилган.

Мажбурий ижро харакатларини олиб бориш жараёнида жорий йилнинг 2 март куни қарздор «Contact Inform Group» МЧЖга тегишли бўлган 6 та махсус техника ва автотранспорт воситалари хатланган. Шунингдек, қарздор корхонадан 10.05.2020 йил куни бўлим депозит ҳисоб рақамига жами 1 млрд. 020 млн. 134 минг сўм ундирилган. Мазкур пул маблағлари 25.05.2020 йил куни ундирувчиларининг ҳисоб рақамларига Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 80-моддасига асосан тақсимланган. Карантин даврида олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи 15 та корхоналар фойдасига жами 4 млрд. 535 млн. 095 минг сўмни ташкил қилган қарздорликлар тўлиқ ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги корхоналар манфаатига 4,5 млрд. сўм ундирилди