
Мажбурий ижро бюроси Марҳамат туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида туман ҳудудида фаолият олиб бораётган 2 та фермер хўжалиги энергоресурслардан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди.
Хусусан, туманнинг Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган “Одилов” фермер хўжалиги электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр сув насоси ишлатаётгани аниқланган. Текширишлар давомида фермер хўжалиги умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, техник шарт, лойиҳа ҳужжатларсиз туман электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилди. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, ушбу фермер хўжалиги таъминотчи корхона манфаатларига 12 млн. 312 минг сўм зарар етказган.
Шунингдек, айнан шу маҳаллада жойлашган “Тоғ жамбули” фермер хўжалиги ҳам электрдан ноқонуний фойдалангани сабаб давлат манфаатларига 2 млн. 138 минг сўм зарар етказган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар