19:59 / 11.06.2020
2 050

МИБ Тошкент вилояти: банк шаҳобчасига жиҳозланган хона ажратилди

МИБ Тошкент вилояти: банк шаҳобчасига жиҳозланган хона ажратилди
Жорий йилнинг 10 июнь куни “Олтин воҳа” телеграм каналида “Олтин воҳа касса муаммосининг ичига кирди” номли мақола эълон қилиниб, унда МИБ Оҳангарон шаҳар бўлими “Ипотека банк” раҳбари Сирожиддин Бийдаевга босим ўтказганлиги, МИБ Оҳангарон шаҳар бўлими ходимлари аввалроқ коронавирусга чалинган бемор билан иккиламчи контактга киришгани учун карантинга олингани, шундан кейин одам кўп тўпланиши мумкин бўлган банк кассаси ташқарига кўчирилганлиги, тўлов учун келганларни қабул қилишга масъул банк раҳбарига орқа томондаги қаровсиз хонани кўрсатиб, шунга кассирларингни жойлайсан, шароит қиласан, дейишганлиги, банк раҳбари касса кўчиришнинг тартиб қоидаларини айтиб, Республика банкидан рухсат олиш кераклигини айтганлиги, шунда МИБ раҳбарияти томонидан қарзи бўлмаса ҳам банк раҳбарининг яшаш уйидаги электр таъминоти узиб қўйишганлиги, банк раҳбарига зуғум ўтказишганлиги важ қилинган.

Аниқланишича, 23.05.2020 йилда корновирус инфекцияси юқтирганликда гумон қилинган фуқаро Бюронинг Оҳангарон туман бўлимига тўловни амалга ошириш мақсадида келганлиги сабабли, 26-30 май кунлари бўлим ходимлари тест жавоблари чиққунга қадар бинода карантинда сақланган ҳамда касаллик аломатлари аниқланмаганлиги боис иш фаолияти давом эттирилган.

“Ипотека банк” Оҳангарон филиали кассаси МИБ биносининг 5х10 кв.м ҳажмдаги ховлининг ичкари қисмида жойлашган бўлиб, тўлов амалга ошириш учун келган аҳолининг 2 метр ижтимоий масофа сақлаши учун шароит бўлмаган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-8 июнь кунига қадар (яшил ҳудуд) банк муассасаси кассирлари МИБ биносида пул маблағларини қабул қилмаганлиги сабабли туман ва шаҳар аҳоли ўртасида эътирозларга сабаб бўлди.

Шу муносабат билан, ходимлар ва фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва карантин қоидаларига қатьий риоя этилишига шароит яратиш мақсадида “Ипотека банк” Оҳангарон филиалига фуқароларни 2 метр ижтимоий масофа сақлаб туриши учун шароитлар етарли бўлган, МИБ биноси 10х70 кв.м ҳовлисининг чап томонида жойлашган, давлат ижрочиларининг фойдаланишида бўлган, таъмирланган, барча шароитлар етарли хона таклиф қилинган.

“Ипотека банк” раҳбари томонидан ушбу таклифга розилик билдирилганлиги боис, касса биноси янги жойга кўчирилиб, 8 июнь кунидан бошлаб фаолият юритиб келмоқда.

Бюронинг Оҳангарон шаҳар ва туман бўлими томонидан “Ипотека банк” Оҳангарон филилалига ёрдам кўрсатилиб, МИБ томонидан янги хона қайта таъмирланиб, хона деразасига темир панжара, темир эшик ўрнатилиб, кондиционер билан жиҳозланган хона топширилган.

Бюро томонидан “Ипотека банк” Оҳангарон филиали раҳбари Сирожиддин Бийдаевга кассани кўчириш учун босим ўтказгани, қарзи бўлмасада хонадонини электр тармоғидан ажратганлиги ҳақидаги важлар ҳақиқатга зид.

Чунки, Оҳангарон шаҳар ҳудуди “яшил” ҳудуд этиб белгилангач, Бюронинг Давлат инспекторлари томонидан аҳоли истеъмолчилари хонадонларини кўрикдан ўтказиш, қарздорликларни ундириш ва электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш борасидаги фаолиятини давом эттира бошлаган.

Бу борада олиб борилган тадбирлар натижасида, жорий йилнинг 6 июнь куни Давлат инспектори З.Гайназаров томонидан Оҳангарон шаҳар
3-кичик тумани, 1-уй, 21 хонадонига, истеъмолчи О.Нурмухаммедовнинг табиий газдан 150.841 сўм қарздорлигини ундириш ва хонадони кўрикдан ўтказиш учун борилган.

Бироқ, хонадонда бўлган фуқаро Бюро ходими талабларини бажармасдан хонадонни кўздан кечиришга тўсқинлик қилгани учун давлат инспекторида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланётганлиги ҳақида шубҳа уйғонган.

Шу сабабли хонадон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2017 йилдаги 484-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-банди, 3-хатбошига асосан Бюро вакиллариги электр энергияси, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганлиги учун “Ватан” МФЙ ходимлари Л.Исроилова, холислар А.Холхўжаев ва З.Гаиповалар иштирокида электр тармоғидан ажратилган ва ушбу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.

Хонадондаги мавжуд табиий газ ҳисоблагич кўрсаткичлари кўздан кечирилгач тармоққа қайта уланган, бироқ, қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф этилмаган.

МИБ Тошкент вилояти бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Тошкент вилояти: банк шаҳобчасига жиҳозланган хона ажратилди