date
views 2 175

Поплик ота мажбурий ижро ҳаракатидан сўнг инсофга кирди

Поплик ота мажбурий ижро ҳаракатидан сўнг инсофга кирди
Поп туманида истиқомат қилувчи Э.Шерқўзиев оиласи билан ажрашиб кетган эди. Унга нисбатан 2006 йилда фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан Д.Муллабоева фойдасига 1 нафар фарзанди учун алимент ундриш белгиланган. Э.Шерқўзиевга ҳар ойда ўз муддатида вояга етмаган фарзандлари учун алимент маблағни тўлаб бориши бўйича Бюронинг туман бўлими давлат ижрочилари томонидан огоҳлантирилган.

Бироқ, кейинги пайтларда бунга панжа орасидан қараб, тўловни амалга оширмай келади. Давлат ижрочиси томонидан карантинли даврда ўз фарзанди моддий таъминоти учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди. Бундан ҳам тўғри хулоса қилмаган отага нисбатан давлат ижрочиси томонидан амалдаги қонунларга кўра мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Айнан шундан сўнг Э.Шерқўзиев билан олиб борилган тушунтиришлар самара бериб, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига бўлган 14 млн сўм қарздорликни тўлаб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Поплик ота мажбурий ижро ҳаракатидан сўнг инсофга кирди