06:30 / 12.06.2020
3 059

Сардобада уйи бузилаётган фуқароларнинг норозилиги акс этган видеога изоҳ берилди

Сардобада уйи бузилаётган фуқароларнинг норозилиги акс этган видеога изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласидаги 28 та хонадон эгаларининг норозилиги акс этган видео тарқалди. Сардоба тумани ҳокимлиги мазкур ҳолатга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу фуқароларнинг хонадонлари махсус комиссия қарори билан яроқсиз деб топилган. Шу сабабли, мазкур хонадонлар эгаларига ҳам Президент Шавкат Мирзиёев номидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, маиший техникалар учун сертификатлар топширилган.

Қайд этилишича, ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан мазкур хонадонларни бузиш ишлари тўхтатилиб, ушбу вазият юзасидан махсус комиссия ва вилоят ҳокимлигига маълумот киритилган.

Шунингдек, халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари томонидан тузилган ишчи гуруҳ ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни соат 05:55 да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келганди. Сув тошқини оқибатида 4435 та хонадон талафот кўрган. Улардан 2390 таси яроқсиз ҳолга келган, 2045 таси эса таъмирталаб ҳолатда. Бош прокуратура Сардоба фалокати юзасидан жиноят иши бўйича 4 та тергов версиясини кўриб чиқмоқда.

Ҳозирда сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинган. Сардоба тумани «Дўстлик» маҳалласида 37 та 1480 хонадонли; Мирзаобод тумани «Ҳақиқат» маҳалласида 20 та 800 хонадонли ва «Навбаҳор» маҳалласида 9 та 360 хонадонли кўп қаватли турар жой қурилиш ишлари бошланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардобада уйи бузилаётган фуқароларнинг норозилиги акс этган видеога изоҳ берилди

Жамият янгиликлари