3 481
Пахтачидаги олтин конидан 6 тонна руда тошларини ташиб кетмоқчи бўлган 39 киши қўлга олинди
Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Қорақўтан кони карьеридан таркибида олтин бўлган руда тошларини олиб кетмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 7 май куни Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида кондаги 112-сонли очиқ карьерга тушиб текширилганида 39 нафар фуқаро томонидан 200 та полиэтилен қопга жойланган 6 тонна 610 килограмм руда аниқланган.
Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати
Таркибида олтин моддаси бўлиши мумкин бўлган тошлар ҳамда 10 та турли русумдаги автомобиль, 9 дона электр узатгич, 10 дона перфаратор каби асбоблар далилий ашё сифатида олиниб, Пахтачи тумани ИИБга топширилган.
Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
“Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади