date
views 2 344

ДХХ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қарийб 1,5 кило опийни фош қилди

ДХХ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қарийб 1,5 кило опийни фош қилди
Фото: ЎзА
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1993 йилда туғилган Тожикистон фуқароси О.И. Бекобод тумани ҳудудидаги давлат чегарасидан ноқонуний ўтиб, Ўзбекистонга кириб келган вақтида ушланган. Унинг ёнидаги пакет ичида 983 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда ДХХ чегара қўшинлари ахборот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, ДХХ ходимларининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши кураш бўлими билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли автомашина «Эркин» ЙПХ масканида тўхтатилиб, текширилди. Автомобиль юкхонасида 452 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги ва у машинадаги йўловчи 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган А.С.га тегишли экани маълум бўлди.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган қарийб 1,5 кило опийни фош қилди