12:45 / 15.06.2020
2 139

Суд залини кўргач ота 15 млн. сўм алимент пулини тўлади

Суд залини кўргач ота 15 млн. сўм алимент пулини тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 13.12.2006 йилдаги буйруғига асосан Бағдод тумани Қирқволида қишлоғида яшовчи фуқаро Тошбоев Иқболжон Орипжонович ундирувчи Тошбоева Умидахон фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

Ижро ҳужжати бўйича қарздор И.Тошбоев амал-тақал қилиб алимент пулини тўлаб келиб, 2018-2019 йилларда ҳамда жорий йилнинг 5 ойи давомида фарзанди учун алимент пулини тўламасдан яшириниб юрган.

Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими давлат ижрочисининг қарори билан И.Тошбоевга нисбатан 15.08.2018 йилда қидирув эълон қилинган бўлиб, 12.06.2020 йилда И.Тошбоев яшаш жойини ўзгартирган жойидан аниқланиб ушланган. Қарздорга 01.06.2020 йил ҳолатига бўлган 15 млн. сўм алимент пулини тўлаши ҳақида талаб қўйилганида алимент учун маблағи йўқлигини маълум қилган.

Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздор И.Тошбоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб Бағдод туман маъмурий судига тақдим этган.

Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор И.Тошбоев 15 млн. сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди ҳам. Шу йўсинда вояга етмаган фарзанднинг икки ярим йил давомида тўланмасдан келинаётган моддий таъминот пуллари тўлиқ ундириб берилди.

Мажбурий ижро бюроси
Фарғона вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд залини кўргач ота 15 млн. сўм алимент пулини тўлади