15:54 / 15.06.2020
2 712

Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди

Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди
Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси Марҳамат тумани етакчи мутахассиси Д.А. фирибгарлик устида қўлга олинди. Жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Д.А. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидаги кичик саноат зонаси учун ажратилган ер майдонидан уй-жой қуриш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 10 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширувда Д.А.нинг бошқа қилмишлари ҳам фош бўлди. Яъниким, у жорий йилнинг май ойида 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ер ажратиш учун 6 750 АҚШ долларини ҳамда 1 нафарига туманда қурилаётган кўп қаватли уйдан 2 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 27 млн. сўмини қўлга киритгани ҳам аниқланган.

Дарвоқе, Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда ҳам фирибгарликка оид яна бир жиноят фош этилди. Фуқаро М.Х. З.Р. ва М.Э.ларнинг ишончига кириб, уларга Марҳамат туман «Деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилиши учун раста ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўлга олинган дирекция мутахассисининг бошқа жиноятлари ҳам аниқланди