19:30 / 15.06.2020
2 050

Кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда

Кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда
Бу йил тест синовларини 1 августдан бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълумот берди.

«Жорий йил кириш имтиҳонлари 1 августдан бошлаб ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ҳозир энг муҳим қилинадиган иш абиуриентларни рўйхатдан ўтказиш, уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва имтиҳонларни бошлаб олишдан иборат бўлмоқда», дейди Беҳзод Мусаев.

Кириш имтиҳонлари бошланишининг аниқ санаси ҳақида кейинги брифингларда ҳам тўлиқ маълумот берилиши маълум қилинди.
Маълумот учун, бу йил абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар барча ҳудудларда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кириш имтиҳонлари 1 августдан бошланиши режалаштирилмоқда