00:02 / 16.06.2020
3 244

Ўзбекистонда 6 соат ичида 109 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 6 соат ичида 109 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 109 нафарга ошди ва касаллик юқтириб олганларнинг умумий сони 5263 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
- 77 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 12 таси Тошкент шаҳрида (шундан 10 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар, 2 таси эса аҳоли орасида);
- 7 таси Тошкент вилоятида (шундан 6 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, биттаси эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида);
- 5 таси Наманган вилоятида;
- 5 таси Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаролар орасида;
- 3 таси Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 5154 нафарни ташкил этаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 4019 нафари бутунлай соғайган, 19 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 6 соат ичида 109 кишида коронавирус аниқланди