16:00 / 16.06.2020
2 410

Тошкентда фуқарони 50 метрга судраб кетган Lacetti ҳайдовчиси ушланди

Тошкентда фуқарони 50 метрга судраб кетган Lacetti ҳайдовчиси ушланди
Кадр: Telegram
8 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларида Lacetti ҳайдовчиси ўз автомобилида бир фуқарони бир неча метрга судраб, воқеа жойидан қочиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. MY5 каналининг «Ҳудуд» дастурида маълум қилинишича, қоидабузар ҳайдовчи ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Видеодан кўриш мумкинки, Lacetti автомобили орқага ҳаракатланиб, очиқ ҳолда турган Spark’ни туртиб юборган, шунингдек, машина рўпарасидаги фуқаронинг устига ҳайдаган ва уни бир неча метргача судраб борган.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Тошкентнинг Олмазор туманидаги Гулсарой ва Қорасарой кўчалари чорраҳасида содир бўлган. Эрталаб соат 09:00 ларда юзага келган тирбандлик вақтида Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб, рўпарадан келаётган Spark билан тўқнашув содир этишига бир бахя қолган.

«Қарама-қарши йўналишдан ҳайдаб келди. Агар машинамни тротуар тарафга олиб қочмаганимда, келиб урилган бўларди. Ойнани очиб, нега бунақа қилаётганини сўрадим. Айб унда бўляпти, узр сўраса бўлади, у эса кечирим сўрамади. Машиналаримиздан тушиб, даҳанаки жанжаллашиб кетдик», — дейди Spark ҳайдовчиси.

Жабрланувчининг онасини сўзларига кўра, Lacetti ҳайдовчиси ўғлини 50-60 метргача судраб кетган.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Lacetti автомобилининг 24 ёшли ҳайдовчиси аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИО ФМБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда фуқарони 50 метрга судраб кетган Lacetti ҳайдовчиси ушланди