19:03 / 16.06.2020
2 873

Қарздорлик эвазига гаровдаги уй ундирувга қаратилган эди

Қарздорлик эвазига гаровдаги уй ундирувга қаратилган эди
Бюронинг Яшнабод тумани бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 04.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарори асосида берилган 2-1002-1921/33514-сонли ижро варақасига кўра, қарздорлар М.Ф. ва С.Х.дан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 138.812,9 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ундирув эса 26.02.2020 йилда қўзғатилган 101120008163-сонли ижро ҳужжати 16.01.2019 йилдаги ипотека шартномасига кўра, гаровдаги Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Паркент кўчасида жойлашган баҳоси 171.963,7 минг сўм қилиб белгиланган уйга қаратилган. Бўлим давлат ижрочиси Х.Қосимов томонидан қарздорларга нисабатн ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бундан ташқари, давлат ижрочиси томонидан юқоридаги қарздорга тегишли бўлган хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, банд солинган. Лекин, ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк”нинг 11.06.2020 йилдаги хатига кўра, қарздор ва ундирувчи ўзаро келишувига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик эвазига гаровдаги уй ундирувга қаратилган эди