date
views 2 639

«Кобальт»даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади

«Кобальт»даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан айланма йўллар орқали юртимизга олиб кирилган, умумий қиймати 150 миллион сўмлик 3 297 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Кобальт»даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади