11:21 / 20.06.2020
2 795

Ўзбекистонда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

Ўзбекистонда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди
2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) давом этади.

Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (abitur.dtm.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТМларига 2020/2021-ўқув йили учун тасдиқланган қабул квоталарига кўра, бакалавриатнинг кундузги таълим шаклига 103 575 нафар, сиртқи таълим шаклига 31 350 нафар, кечки таълим шаклига эса 5025 нафар талаба қабул қилинади. Магистратура босқичига эса 10 425 квота берилган.

Шунингдек, ОТМларига кириш учун 2020 йилда 7 тоифадаги 8694 нафар абитуриентга имтиёзли давлат гранти ажратилади. Хотин-қизларнинг ОТМга киришида қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди