16:30 / 20.06.2020
2 159

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар миқдорида компенсация тўлаб берилади

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар миқдорида компенсация тўлаб берилади
Президент Шавкат Мирзиёев «Кучайтирилган санитария-эпидемиологик хавфсизлик режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

«Ўзбекистон 24» телеканали мухбирларининг хабар беришича, мамлакатда чет эллик сайёҳлар учун ўзига хос «хавфсизлик ёстиқчаси»га айланадиган «Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган» (Uzbekistan/Safe travel guaranteed) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилмоқда.

«Агар чет эллик сайёҳ коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 доллар миқдорида компенсация пули берилади. Ушбу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади», - дейилади «Ўзбекистон 24» телеканали хабарида.

Таъкидланишича, туроператор томонидан карантин даврида чет эллик туристларга хизмат кўрсатиш фақат «Ўзбекистон - хавфсиз саёҳат кафолатланган» реестрига киритилган объектларда амалга оширилиши мумкин.

Туристик ҳудудларнинг маъмурий кенгашини бошқариш ҳукумат раҳбарига юклатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган сайёҳларга 3 минг доллар миқдорида компенсация тўлаб берилади