17:07 / 20.06.2020
3 463

“Ёғоч” операцияси чиппакка чиқди

“Ёғоч” операцияси чиппакка чиқди
Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда краш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.Ў. бошқарувидаги ёғоч маҳсулотлари юкланган “Волво” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда электрон тарози ва инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 36,4 миллион сўмлик вазни 8 тоннадан ортиқни ташкил этувчи ёғоч маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ёғоч” операцияси чиппакка чиқди