23:28 / 20.06.2020
2 525

Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича мутахассислар муҳокамаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича мутахассислар муҳокамаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мутахассислар муҳокамасига бағишланган семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий Мажлис палаталари, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари, ушбу соҳадаги илмий ҳамжамиятларнинг нуфузли аъзолари, миллий экспертлар, ОАВ вакиллари
ва бошқалар иштирок этишди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (https://regulation.gov.uz) порталида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди. Ушбу қонун лойиҳасининг муҳокамаси давомида порталга қарийб 220 та таклиф ва изоҳлар келиб тушган.

Тадбирда Адлия вазиирлиги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг директори ўринбосари Н.Жўраев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг қўлланилиш соҳаси, хизматчиларнинг ҳуқуқий мақоми ва бошқа асосий жиҳатлари ҳақида маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари Е. Канязов ва Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи М. Аллакулиевлар ҳам эксперт
сифатида қатнашдилар.

Мазкур семинарда қонун лойиҳаси давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжатини яратиш мақсадида ишлаб чиқилгани қайд этилди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги Фармони билан мустаҳкамлаб қўйилган давлат фуқаролик хизматини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, шунингдек илғор хорижий тажриба, нуфузли халқаро ташкилотлар, миллий экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилганлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли орган – давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда ходимларни бошқариш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.

Ушбу семинарда давлат фуқаролик хизматига фаолият самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олишга қаратилган асосий механизмлар ва бошқа масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида лойиҳа юзасидан таклиф этилган соҳа олимлари, мутахассислар ва мустақил изланувчилар, манфаатдор идора
ва вазирликлар масъул ходимларининг фикри ва мулоҳазалари муҳокама қилинди. Семинар якуни бўйича, иштирокчиларнинг таклиф ва тавасиялари асосида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан ишчи гуруҳ тузуилди. Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳани такомиллаштириш ишлари олиб борилиши келишиб олинди.

Бундан ташқари, тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерларнинг қонун лойиҳасига доир ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон Республикаси “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича мутахассислар муҳокамаси бўлиб ўтди