Жорий йилнинг 19 июнь куни Ижтимоий тармоқларда “МИБ газ ва электр учун қарз ундириш билан шуғулланган ходимларини қисқартирмоқда” номли хабар тарқалди.
Мазкур хабарда, Бюро органларида ходимлар сони қисқартирилаётганлиги сабабли, Бюронинг айрим шаҳар ва туман бўлимларида ходимларни қисқартириш ҳозирданоқ бошлаб юборилганлиги, жумладан Бюронинг Жиззах ва Қашқадарё вилоят бошқармалари ходимларидан меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшашлиги ҳақида ариза олинганлиги маълум қилинган.
Маълумки, жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармонига асосан Бюро органлари фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши, ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш механизмини амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Фармонда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши бўйича вазифалар ўтказилиши, шунингдек электр таъминоти, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича Бюро органларининг вазифалари тугатилиши муносабати билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ.нинг ва “Ҳудудтаъминот” АЖ.нинг тузилмалари фаолиятига жалб қилинадиган ходимлар, биринчи навбатда, Бюронинг қисқартирилаётган ходимлари ҳисобидан тўлдирилиши белгиланган.
Шунга асосан, Бюро органларида ходимларнинг штат сони ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 63-бандига асосан ходимлар хизматни ўташлари тугатилаётганлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Бундан ташқари, хизматдаги ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 102-моддасига асосан иш берувчи билан ўрталаридаги келишувга биноан юқоридаги огоҳлантиришни - муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштиришлари мумкинлиги тушунтирилди ҳамда бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқлари берилди.
Ўрганишда, жорий йилнинг 19 июнь куни Бюронинг Жиззах ва Қашқадарё вилоят бошқармалари тизимида, жумладан Китоб туман туман бўлимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг хизматдан бўшатилмаганлиги аниқланди.
Ҳозирда, Бюронинг қисқартирилаётган ходимларини Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ.нинг ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ.нинг тузилмаларига қўшимча жалб қилинадиган ходимлар ҳисобига тўлдириш юзасидан ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, келгусида ходим хизматдан бўшатилганда, унга меҳнат қонунчилигидаги белгиланган моддий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча кафолатлари берилиши ҳам таъминланади.
Мажбурий ижро бюроси
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди