13:12 / 22.06.2020
2 414

Тошкентда қимор ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда қимор ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув ходимларига пойтахтнинг Яшнобод туманидаги бильярд клубида қимор ўйинлари ташкил этилаётгани ҳақида хабар келиб тушди. Текширув натижасида маълумот тасдиқланди.

Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур клуб кўздан кечирилганда 52 ёшли раҳбар Б.А. қимор ўйинлари учун бинода алоҳида хона ажратгани маълум бўлиб, бу таваккалчиликка асосланган ўйинлар тизимли равишда ўтказилишидан далолат берган.

Клубга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари текширув билан келганида, у ерда покер ўйновчи 6 киши ва клуб ишчиларидан уч киши – 48 ёшли М.И., 24 ёшли Д.Д. ва муқаддам судланган 25 ёшли Т.Ж. бўлган.

Ашёвий далиллар сифатида 2.700 АҚШ доллари, 6.000.000 сўм ва “Poker” ўйини учун тошлар аниқланган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278 моддаси (“Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қимор ўйинлари ташкил этилиши ва ўтказилиши факти бўйича жиноий иш қўзғатилди