
2020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6401 (+43) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.
Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, юртимизда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар