21:35 / 22.06.2020
2 833

Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида ўтадиган Ғалаба парадига боради

Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида ўтадиган Ғалаба парадига боради
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 23–24 июнь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарда қайд этилишича, ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ томонларнинг олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Уларда Ўзбекистон—Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

24 июнда II жаҳон урушидан Германия устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилади ва Шавкат Мирзиёев уларда иштирок этади.

Аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатларидаги эпидемиологик вазият туфайли, Туркманистон президент Гурбангули Бердимуҳамедов 29 июнда 63 ёш — Пайғамбар ёшига тўлиши сабаб тантанали тадбирларга бора олмаслигини эълон қилган. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев эса коронавирус юқтириб олган ва у ҳам Москвага бормайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида ўтадиган Ғалаба парадига боради