09:00 / 23.06.2020
3 642

Сергели ҳудудида ташкил қилинаётган пойтахтнинг Янги ҳаёт тумани таркибига қайси маҳаллалар кириши маълум қилинди

Сергели ҳудудида ташкил қилинаётган пойтахтнинг Янги ҳаёт тумани таркибига қайси маҳаллалар кириши маълум қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисми янги ташкил этилаётган Янги ҳаёт тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақдаги тегишли ҳоким қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Ал-Фарғоний номидаги маҳалла, «Виқор», «Чорбоғ», «Ёрқин ҳаёт», «Йўлдош», «Чароғон», «Дўстлик», «Навқирон», «Олчазор», «Ташаббус», «Янги умид», «Янги Чоштепа», «Хумо» маҳаллалари тўлиқ ҳолда янги туман ҳудудига ўтказилади.

«Дарё бўйи», «Қипчоқ», «Софдил», «Паст дархон», «Жўнариқ», «Чоштепа» маҳаллалари ҳудудининг бир қисми янги туманга қўшилмоқда. Сергели тумани ҳудудида 47 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Тошкентнинг Сергели туманида барпо этилган янги турар жой мавзесига ташрифи чоғида «Чоштепа» ва «Қипчоқ» мавзелари негизида пойтахт ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида — Янги ҳаёт кичик туманини ташкил этишни таклиф қилган.

Шунингдек, давлат раҳбари мазкур туманга ҳоким сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлигида каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Ҳаёт Иноғомов номзодини таклиф этганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели ҳудудида ташкил қилинаётган пойтахтнинг Янги ҳаёт тумани таркибига қайси маҳаллалар кириши маълум қилинди