10:08 / 23.06.2020
3 387

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди
2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди