
2020 йил 24 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6755 (+93) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 51 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 37 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 35 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда республикада 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар