11:10 / 24.06.2020
1 942

Ҳуқуқбузар қарийб 80 млн. сўм зарарни бир кунда тўлади

Ҳуқуқбузар қарийб 80 млн. сўм зарарни бир кунда тўлади
Бағдод туман маъмурий суди 20.12.2019 йилда Олтиариқ тумани Ғайрат қишлоғида яшовчи А.Қосимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 133-моддаси билан бўлган маъмурий ишни кўриб чиқиб Риштон туманида яшовчи жабрланувчи Г.Хакимова фойдасига 13 млн. 177 минг сўмни ундиришни белгилаб берди.

Мазкур суд ҳужжати 12.01.2020 йилда Бюронинг Олтиариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Давлат ижрочиси қарздор А.Қосимовга дастлаб ихтиёрий муддат белгилаган, ушбу муддатда зарар тўлаб берилмагач мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишга киришган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ҳеч қаерда ишламаслиги, даромад манбаига эга эмаслиги, унинг номига кўчмас мулк ва транспорт воситалари расмийлаштирилмаганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздор А.Қосимовнинг яшаш манзили Олтиариқ тумани Ғайрат қишлоғи Адолат кўчаси 55-уйда кўздан кечириш ҳаракатларини ўтказган, лекин шунда ҳам моддий зарарни ундиришга қаратилиши мумкин бўлган “қўлга илинадиган” бирор нарса аниқланмаган.

Пандемия шароитида ижро ҳужжати вақтинча тўхтатилиб жорий йилнинг июнь ойидан Фарғона вилояти “яшил” ҳудуд деб эътироф этилганлиги сабабли давлат ижрочиси “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюргани ҳолда маҳалла раиси ва фаоллари ёрдамида А.Қосимовнинг яқин қариндошлари билан очиқ суҳбат ўтказади. Суҳбат жараёнида ҳуқуқбузар ва қарздор А.Қосимов томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ва унинг оқибатида жабрланувчи Г.Хакимовага етказилган зарарни қоплаш шарт эканлигини тушунтирган.

Давлат ижрочисининг уддабуронлиги самара бериб жорий йилнинг 23 июнь куни қарздор А.Қосимовнинг яқин қариндошлари Бюронинг Олтиариқ туман бўлимига тўланмасдан қолган 12 млн. 801 минг сўм моддий зарар пулларини шахсан олиб келишди ва жабрланувчи Г.Хакимовага тилхат асосида топширилди.
“Қаловини топсанг қор ҳам ёнади” деганлари шу бўлса керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳуқуқбузар қарийб 80 млн. сўм зарарни бир кунда тўлади