16:54 / 24.06.2020
2 714

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)

Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.

Президент буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.



Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс ва арбоб хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига борди (фото)