20:00 / 24.06.2020
2 373

Божхоначилар жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситаларининг ноқонуний сотувига чек қўйишди

Божхоначилар жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситаларининг ноқонуний сотувига чек қўйишди
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Ҳ. умумий қиймати 54,8 миллион сўмлик 783 қути «Азалептол Клозапин» дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида давом эттирилиб, тадбир давомида фуқаро Х.Х. умумий қиймати 46,8 миллион сўмлик 810 қути «Азалептол Клозапин» номли дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шундан сўнг фуқаро Х.Х.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида умумий қиймати 998,2 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган.

Яна бир ҳолатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сифати кафолатланмаган 1500 қути «Амбробене» ва 300 қути «Хилак Форте» дори воситаларини фуқаро Ш.Ш. 53,4 миллион сўмга ноқонуний тарзда шартли харидорга сотаётган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир давомида жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
«Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», дейилади қўмита хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситаларининг ноқонуний сотувига чек қўйишди