date
views 2 485

Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими сифатида пора олмаганини маълум қилди

Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими сифатида пора олмаганини маълум қилди
Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими сифатида умуман пора олмаганини айтди. Бу ҳақда Фарғонада журналист ва блогерлар учун вилоят ҳокими иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди «Дарё» нашри.

Вилоят ҳокимлигининг қабуллар уйида ташкил этилган матбуот анжуманида Шуҳрат Ғаниев блогер ва журналист Зафарбек Солижоновнинг саволига жавобан маддоҳлик ва порахўрликка нисбатан ўз муносабатини билдирган.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги
Шуҳрат Ғаниев «Вилоят ҳокими сифатида ишлаган даврингизда сизга пора таклиф қилишганми ва қайси масалада?» деган саволга «Агар менга пора таклиф қилишганида ва мен пора берадиган раҳбарлар билан ишлаганимда, шунча муддат вилоятга раҳбарлик қилмаган бўлардим», — деган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Ғаниев вилоят ҳокими сифатида пора олмаганини маълум қилди