
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро 08.06.2019 йилдаги қарорига асосан, қарздор С.Саидовдан ундирувчи Д.Саидова фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлимга 16.06.2019 йилда келиб тушган ва шу куни қўзғатилган. Қарздорга бўлим давлат ижрочилари томонидан барча ҳуқуқ ва мажбурияттлари тушунтирилиб, алимент тўламаган тақдирда жавобгарлик юзасидан огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий аҳволи ўрганилган, қарздор номида ҳеч қандай мол-мулклар расмийлаштирилмаганлиги аниқланган. 22.06.2020 йилдаги давлат ижрочисининг алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан қарздорнинг алимент қарзи 1 йил давомида 34 млн. 267 минг сўмни ташкил қилган.
Алиментчи ота алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида қарздорга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан баённома расмийлаштирилди. Жорий йилнинг 23 июнь куни Яшнобод туман маъмурий судининг қарорига асосан қарздор С.Саидовга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан огоҳлантирилди.
Қарздор ОтаАлимент УндиришМаъмурий ҚамоқФарзанд ТаъминотиИжро ҲужжатиЎзбекистон Республикаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар