20:08 / 26.06.2020
2 134

МИБ Яшнобод туман бўлими қарздор корхонадан 12 млрд. сўм ундирди

МИБ Яшнобод туман бўлими қарздор корхонадан 12 млрд. сўм ундирди
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 13.03.2020 йилдаги 4-1001-2019/642-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Ўзбекнефтигаз” АЖдан ундирувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат заҳираларига 12 млрд. 136 млн. 926 минг сўм қарз ундириш кўрсатилган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Яшнобод туман бўлимига 17.06.2020 йилда келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органалар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 10112002247101-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Бўлим давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан қарздорга ижро ҳужжати талабини бажариши учун ихтиёрий муддат белгиланган. Берилган ихтиёрий муддат ичида қарздор “Ўзбекнефтигаз” АЖдан ундирувчи Ўзбекистон Республикаси давлат заҳираларига 12 млрд. 136 млн. 926 минг сўм қарз пуллари тўлов топшириқномасига асосан тўлиқ ундириб берилган.

Шунингдек, ижро ҳужжати 20.06.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органалар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Яшнобод туман бўлими қарздор корхонадан 12 млрд. сўм ундирди