11:16 / 27.06.2020
1 938

Шавкат Мирзиёев: «ОАВ ходимларига шароит яратиб, улар билан бамаслаҳат мулоқот қилган давлат ҳеч қачон кам бўлмаган»

Шавкат Мирзиёев: «ОАВ ходимларига шароит яратиб, улар билан бамаслаҳат мулоқот қилган давлат ҳеч қачон кам бўлмаган»
Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ходимларини байрами билан табриклади ва уларга камчиликларни рўй-рост айтишаётгани учун миннатдорлик билдирди. Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига сафари давомида оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини байрами билан табриклайман. Сизларнинг ҳар бир гапларинг халқимизга мадад, куч-қудрат. Оммавий ахборот воситаларига шароитлар яратиб, улар билан бамаслаҳат мулоқот қилган давлат, миллат ҳеч қачон кам бўлмаган.

Уч йил олдин оммавий ахборот воситаларимиз қандай эди-ю, қандай бўлди, одамлар қандай мулоқот қиляпти, ишонч қандай пайдо бўляпти, қандай камчиликларимизни рўй-рост айтяпсизлар. Ҳозирги сиёсатимизнинг энг катта кучи, қудрати мана шу.

Мен фурсатдан фойдаланиб сизларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Халқчил сўзлар билан гаплашиб, адолат мезони нуқтайи назаридан кўпроқ одамларнинг эртанги кунга ишончини уйғотиб, ҳаракат қилсангизлар мен сизлардан миннатдор бўламан
”, - деди давлат раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «ОАВ ходимларига шароит яратиб, улар билан бамаслаҳат мулоқот қилган давлат ҳеч қачон кам бўлмаган»