Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 202 бемор тузалиб, кунлик тузалишлар сони бўйича янги рекорд қайд этилгани ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5240 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.
Бундан аввалроқ Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилгани хабар қилинганди.
Шу тариқа, бугун жами 202 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.
«Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида Covid-19’дан соғайганлар сони 3044 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5240 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2291 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни 192 нафар бемор тузалиб рекорд қайд этилганди.
26 июнь куни эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 161 нафар бемор кузатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди