08:35 / 28.06.2020
3 178

Наманганлик тадбиркор баъзи қурилиш маҳсулотлари нархини 3 бараварга “синдирмоқчи”

Наманганлик тадбиркор баъзи қурилиш маҳсулотлари нархини 3 бараварга “синдирмоқчи”
Водий” азалдан ҳунармандчилик билан довруғ қозонган бўлса, бугунги кунда ҳам ишлаб чиқариш салоҳияти ва салмоғи бўйича мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи ҳудуд саналади. Шу ўринда Наманган вилояти бу ҳудуддаги ишлаб чиқариш салоҳияти энг юқори бўлган вилоятдир. Агар интернетдаги қидирув тизимлари орқали иш излаб кўрсангиз ҳам, Наманган вилоятининг меҳнат бозоридаги асосий ресурсларга бўлган талаб айнан ишлаб чиқариш тармоқларига тегишли эканининг гувоҳи бўласиз.

Ва бу талабнинг 90 фоиз улуши вилоятнинг Наманган шаҳрига тўғри келади. Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлидаги яна бир қадам сифатида 2018 йил 2 июлда “Наманган вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3826-сонли Президент қарори қабул қилинган эди.

Қарийб 2 йил ўтиб, мазкур қарор ижроси қанчалик таъминланяпти? Айни пайтда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаги қилган сафари давомида шу каби саволларга наманганлик тадбиркорлар орқали жавоб топишга уриниб кўряпмиз. Очиғи, Наманган бизни ҳайратлантира оляпти.

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?
Мазкур қарор ижроси билан танишиш мақсадида президентимиз “Юксалиш” кичик саноат зонасига ташриф буюрди. 117 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда қурилиш материаллари, машинасозлик ва металга ишлов бериш, электротехника саноати, тўқимачилик ва тикувчилик саноати бўйича лойиҳалар амалга оширилган.


МАБЛАҒЛАР ВА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ
Кичик саноат зонасида умумий қиймати 1 трлн. 208 млрд. сўмлик жами 95 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар эса 32 та 66,9 млрд. сўмлик лойиҳа ишга туширилган. Лойиҳалар қуввати: йилига 779,5 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда 311,1 млрд. сўмлик ишлаб чиқариш қувватига эришилган. Аҳамиятлиси 7 300 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар 3 035 та иш ўрни яратилган. Кичик саноат зонаси лойиҳалари ишга туширилгач, 7,8 млн. долларлик экспорт салоҳиятига эришилади.



ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАР
Кичик саноат зонасида шифер, пўлатдан чоксиз труба, электрощит, металл маҳсулотларини қайта ишлаш, сув насослари ва электро двигателлар, момиқ сочиқ ҳамда сочиқ маҳсулотлари, йирик сув сиғимлари ва пластик қувурлар ва қисмлари, пайпоқ ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилган.

“НАРХЛАР АНЧА АРЗОН БЎЛАДИ”
Президентимиз кичик саноат зонасида жойлашган 100 дан ортиқ корхоналар фаолиятини кўздан кечирди. Шулардан бири Art Soft ceramics holding компанияси таркибига кирувчи “Flat Tile” масъулияти чекланган жамиятининг кафел-керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси.

Олимжон БОБОХОНОВ, Art Soft ceramics holding компанияси кузатув кенгаши раиси:
"Ҳозирги кунда Ўзбекистон бозоридаги 55 фоизгача керамика маҳсулотлари импорт қилинади. Маҳсулотга ички ва ташқи бозорда эҳтиёжнинг жуда юқорилиги учун биз ушбу қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бозорларда импорт маҳсулотлар бир метр квадрати 6 доллардан сотилаётган бўлса, уларнингнинг таннархи 2 долларни ташкил этади. Нархлардаги фарқни кўряпсизми? Агар биз ички бозорни ҳам ўз маҳсулотларимиз билан таъминлай олсак, нархлар анча арзон бўлади. Нархларнинг арзон бўлиши сабабларидан яна бири ҳом ашёларнинг ҳаммаси юртимизда қазиб олинган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлардир."

ПРЕЗИДЕНТ БУ ИШЛАР НЕГА АВВАЛРОҚ ҚИЛИНМАГАНИ САБАБИНИ АЙТДИ
"Ўзбекистонимиздек фойдали қазилмага бой замин кам. Ўзимизда шундай юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ғоят кенг имкониятлар, табиий ресурслар бўла туриб, уларни импорт қилардик. Нега? Чунки замонавий геологик тадқиқотлар, экспедициялар қилмасдик, илм-фан орқали масалаларга ёндашмасдик. Энди хомашёдан тўғри, унумли фойдаланиш, ундан бугунги кун талабларига жавоб берадиган товарлар ишлаб чиқариш учун илмий асосланган ечимлар топиш вақти келди!"

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганлик тадбиркор баъзи қурилиш маҳсулотлари нархини 3 бараварга “синдирмоқчи”