date
views 3 969

«Чинни бозор» қачон очилади?

«Чинни бозор» қачон очилади?
Тошкентдаги «Абу Сахий» савдо маркази қаршисида, Зангиота туманига қарашли «Чинни бозор» туманнинг «қизил» ҳудуд экани сабабли бир неча ойдан бери ёпиқ қолмоқда.

Зангиота туманида коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун махсус шифохона қурилгани боис, ҳудудларни тоифаларга ажратиш бошланганидан бери туман «қизил ҳудуд» сифатида қолмоқда.

Айрим тадбиркорлар карантин туфайли 3 ой сабр қилганлари, энди савдо қилмаса, бошқа тирикчилик манбайи йўқлигини айтишмоқда.
Шу билан бирга, айни бозорнинг ишламаётгани аҳолига ҳам қийинчилик туғдирмоқда.

Айни пайтда бозор ташқарисида кечаётган савдо-сотиқ ишлари карантин қоидаларига, санитария-гигиена талабларига мос эмас. Шундай экан, балки белгиланган барча талабларга риоя этган ҳолда бозор фаолиятини қайта юритишга рухсат бериш керакдир?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Чинни бозор» қачон очилади?