Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда) томонидан фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар фош этилмоқда.
Хусусан, Нукус давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.С. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Т.ни танишлари орқали мазкур олийгоҳга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Бухоро муҳандислик технология институти декан ўринбосари М.А.нинг қисмати ҳам шундай бўлди. У Тошкент Давлат ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация институти Бухоро вилоят филиали талабаси М.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.ни Москва Давлат Радио электроника ва радио техника институтига ўқишга кириши учун онлайн тарзда бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда қўлга тушди.
Пискент туманидаги мактаб ўқитувчиси Х. эса фуқаро Ш.ни танишлари орқали Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимига жойламоқчи эди. Шу хизмати эвазига 3 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм олди-ю бироқ чўнтагига солишга улгурмади.
Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, қайд этилган ҳолатлар бўйича фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда