15:03 / 30.06.2020
2 848

«Бизга Абдураҳмонов, Бозоров, Барноевдек ҳокимлар керак» - Шавкат Мирзиёев «фақат пул сўрашни биладиган ҳокимлар»ни танқид қилди

«Бизга Абдураҳмонов, Бозоров, Барноевдек ҳокимлар керак» - Шавкат Мирзиёев «фақат пул сўрашни биладиган ҳокимлар»ни танқид қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида боқиманда ҳокимларни танқид қилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

«Бундай ҳокимлар кимга керак? Ҳадеб пул сўраверишнинг ўрнига тадбиркорларга шароит яратсин, бир сўмни икки сўм қилишни ўргансин. Тошкентдан келган пулни тақсимот қилиб ўтиришни ҳамма ҳам билади», — деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, Самарқанд вилояти ҳокими сифатида ишлаган вақтларида «трактор тугул, ҳатто оддий шина олишга ҳам имкон тополмаган пайтлари бўлган».

«Кунига машинам учун 10 литр бензин берарди — бу Самарқанддан Пахтачига бориб-келишга ҳам етмасди. Меҳмон кутиб-кузатувчи эдим, кунига уч-тўрт маротаба меҳмон кутишга ҳам тўғри келарди. Шундай кунларни кўрганмиз. Ҳозир ундай эмас-ку? Ҳудудларда миллиард-миллиард сўм ўзида қоляпти, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари боқиманда ҳокимларни танқид қилиш билан бир қаторда ташаббускор, ўз ишига масъулият билан ёндошадиган раҳбарларни ҳам тилга олиб ўтди.

«[Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат] Абдураҳмонов билан [Наманган вилояти ҳокими Хайрулло] Бозоровни нега ҳурмат қиламан? Улар айтилган топшириқни сидқидилдан бажаради, яна ўзи ташаббус ҳам кўрсатади. Ўктам Барноевда ҳам шундай хусусият бор эди. Бизга шундай ҳокимлар керак», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)