20:08 / 01.07.2020
4 252

Алишер Шодмонов шифокор отаси коронавирусдан вафот этган қиз хонадонига борди

Алишер Шодмонов шифокор отаси коронавирусдан вафот этган қиз хонадонига борди
Куни кеча эълон қилинган «Тиббиёт ходимларини вирус ўчоқларига мажбуран киритишяптими?» Шифокор отаси вафот этган қиз жим ўтирмоқчи эмас» номли мақола тармоқда анча шов-шувларга сабаб бўлди.

Ундан шифокор отаси коронавирус юқтириб вафот этган Шаҳноза Ҳасанованинг изтиробли ҳикояси ўрин олган.
«Микрофон кўтарган аёл» каналида хабар берилишича, мазкур материал эълон қилингач, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Шаҳноза Ҳасанова хонадонига борган.

«Ҳозиргина Шаҳноза Ҳасанова қўнғироқ қилиб, хонадонига Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов келганини айтди. Вазир оила аъзоларидан cамимий кўнгил сўраб, бу шифокорлар жамоаси учун ҳам оғир жудолик бўлганини билдирган. Ш. Ҳасанова соғлиқни сақлаш тизими унинг изтиробларини тўғри тушунгани учун миннатдор. Оила боқувчисини йўқотгани, хизмат фаолияти давомида коронавирус инфекциясига чалиниб вафот этгани инобатга олиниб қонуний барча компенсациялар қопланиши маълум қилинган. Шунингдек, Ш. Ҳасанова у билан бирга ҳамдард бўлган, мурожаатига бефарқ бўлмаган барча жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерларга ўз раҳматини айтди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, шифокор Алишер Уралов 26 июнь куни вафот этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Шодмонов шифокор отаси коронавирусдан вафот этган қиз хонадонига борди