21:09 / 02.07.2020
2 403

Навбаҳор туманида маҳкумлар жазодан озод қилинди

Навбаҳор туманида маҳкумлар жазодан озод қилинди
Куни кеча, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилишида, “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!” – дея таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда судлар томонидан, озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқа жазоларни ўтаётган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик принципига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроқ турдаги жазога алмаштириб, бу тоифадаги ишларни ўз вақтида, қонуний ва адолатли кўрилаётгани аҳамиятли ҳисобланади.

Қонунга мувофиқ, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак.

Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида 2020 йил 29 июнь куни ўтказилган суд мажлисида, 4 нафар маҳкумларга нисбатан Навбаҳор туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.

Жумладан, маҳкум Ж.К. ўтаб келаётган озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган муддати, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб жазо енгиллаштирилди, шунингдек, маҳкум Ш.Х. озодликдан чеклаш, Н.Х. муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва Т.М. ахлоқ тузатиш ишлари жазоларидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор
туман судининг архивариуси
Ш.Тўрақулов

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навбаҳор туманида маҳкумлар жазодан озод қилинди