
Мажбурий ижро бюросининг Қўшўпир туман бўлими иш юритувида Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 10 мартдаги ижро ҳужжатига асосан карздор Б.Жуманазровдан ундирувчи “Хоразм Бобур Мирзо” маъсулияти чекланган жамият фойдасига жами 141.362.500 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 21 апрель куни келиб тушган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23, 86-моддаларига асосан давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган ҳамда тарафларга ижро ва маълумот учун юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан амалдаги қонун талаблари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш ва қаратиш бўйича қатор тегишли ташкилотларга сўровномалар ҳам юборилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “Хоразм Бобур Мирзо” маъсулияти чекланган жамият фойдасига карздор С.Бакиевдан 141.362.500 сўм пул маблағлари ундирилди.
Мажбурий ИжроҚарздорлик УндиришСуд ҲужжатиХоразм Бобур МирзоИжро ҲаракатлариДавлат Ижрочиси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар