
2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 66 нафари Тошкент шаҳрида (бунгача энг катта кўрсаткич 47 нафар эди) ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар пойтахтимиздаги 2-сон Республика клиник шифохонасида 53 нафар ва Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 2 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами 6306 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Коронавирус ИнфекциясиТошкент ШаҳриБухоро ВилоятиКарантин МарказиСоғлиқни СақлашРеспубликанинг Шифохоналари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар