21:30 / 06.07.2020
852

105,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш чиппакка чиқди

105,6 миллион сўмлик товар-моддий бойликларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш чиппакка чиқди
Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Ф.Л. бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси постда ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юк автотранспорт воситасининг тиркама қисмида яширилган, ҳужжатларда кўрсатилмаган ва умумий қиймати 61,6 миллион сўмлик алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Р.С. “Вольво” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасида хуфиёна яширилган умумий қиймати 44 миллион сўмлик жами 231 дона автотранспорт эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)