00:22 / 09.07.2020
3 791

Қидирувдаги машиналар топилди

Қидирувдаги машиналар топилди
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 29 декабрдаги ижро варақасига асосан қарздор “Адир жаннат меваси” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Нишоновлар дала ҳовлиси” фермер хўжалиги фойдасига 78 100 минг сўм бой берилган фойдани ундириб берилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Асака туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 16.01.2019 йилда жавобгарга тегишли бўлган “VAZ 21051” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув ҳодимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида жорий йилнинг 30 июнь куни “VAZ 21051” русумли автотранспорт воситаси топилди. Автомашина хатланиб, Асака тумани ИИБ ЙХХБнинг жарима майдонига олиб кирилди.

Шунингдек, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 06.05.2019 йил кунги қарздор “Олтинкўл Агросервис” МТП МЧЖдан ундирувчи Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фойдасига 176 146 минг сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли “NEXIA DONC” русумли автотранспорт воситасига нисбатан ҳам қидирув эълон қилинган. Ушбу транспорт воситаси 02.07.2020 йил куни Бюронинг Олтинкўл туман бўлими қидирув ходими томонидан топилиб, ушланди.

Ҳозирда юқоридаги транспорт воситаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги машиналар топилди