08:50 / 09.07.2020
1 905

1 августгача республика миқёсида барча масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда

1 августгача республика миқёсида барча масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда
Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан 1 августга қадар диний ташкилотлар, жумладан, масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда.

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда», дейилади махсус комиссия қарорида.

Бунгача Республика махсус комиссияси Ўзбекистоннинг «яшил» тоифадаги ҳудудларида 5 июнь кунидан масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1,5-2 метр) ҳолда намоз ўқишга рухсат берган эди.

Бироқ оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 августгача республика миқёсида барча масжидлар фаолияти тўхтатилмоқда