17:19 / 09.07.2020
3 714

Жиззахда 28 ёшли аёл коронавирус қурбонига айланди

Жиззахда 28 ёшли аёл коронавирус қурбонига айланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жиззахда 28 ёшли аёл коронавируснинг навбатдаги қурбонига айлангани ҳақида хабар берди.
«Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл)нинг жорий йилнинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган.

Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан коронавирусга намуна олинган ва инфекция билан касаллангани тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Бемор даволаниш жараёнида мутахассислар томонидан бир неча марта консультация қилинган, унга тасдиқланган стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Беморда ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли у сунъий нафас бериш аппаратига уланган.
Бироқ кўрсатилган реанимацион чораларга қарамасдан беморнинг ҳолати кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди
», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бугун кун давомида 4та ўлим ҳолати қайд этилди, Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 49тага етди.
Шу вақтгача Тошкентда 29, Наманганда 4, Бухоро, Жиззах ва Самарқандда 3, Сурхондарё ва Навоийда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 28 ёшли аёл коронавирус қурбонига айланди