08:48 / 10.07.2020
2 801

Элмира Боситхонова коронавирус инсондан бир неча юз баробар ақллироқ эканлигини айтди

Элмира Боситхонова коронавирус инсондан бир неча юз баробар ақллироқ эканлигини айтди
Республика махсус комиссияси пандемия даврида ҳолатга қараб қарорларни янгилаб бориш учун тузилган. Бу ҳақда 8 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

Боситхонованинг таъкидлашича, пандемия даражасини олдиндан прогноз қилиш жамиятдаги барча инсонларнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ.

«Инсондан бир неча юз баробар ақллироқ бўлган вирус ўзини мутациялари билан ва бизнинг ҳаётимизда жамиятдаги инсонларга боғлиқ бўлган жараёнларни бутун дунё прогноз қила олмаяпти. Шу жумладан, бу инсон омилига боғлиқ. Масалан, битта ташкилотнинг ишлаши раҳбарга, битта инсонга ёки бўлмаса унинг ходимларига – 10-15 та инсонга боғлиқ бўлса, юқумли касалликларни прогнози бундай пандемия даврида миллионлаб фуқароларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун, прогнозларда ўн кун, йигирма кундан кейин вазият қандай бўлиши таҳлил қилинади. Ундан кейин қарорлар ўзгараверади. Махсус комиссия шунинг учун тузилди. Ҳар куни қарорлар ўзгариши мумкин», – деди Элмира Боситхонова.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашаётгани сабабли 10 июлдан 1 августгача мамлакатда қатъий карантин чоралари жорий қилинади. 10 июлдан тўйлар, оилавий ва оммавий тадбирлар тақиқланади, автотранспорт ҳаракати чекланади, буюм бозорлари ва болалар боғчалари ёпилади, халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади, коронавирусдан уй шароитида даволанаётганларга тиббий ёрдам бериш учун мобил гуруҳлар ташкил этилади, Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари эпидемиологик тоифаси «қизил» бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Элмира Боситхонова коронавирус инсондан бир неча юз баробар ақллироқ эканлигини айтди