18:30 / 10.07.2020
2 836

Шахсий автотранспортда бошқа йўловчилар бўлмаса, тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкин

Шахсий автотранспортда бошқа йўловчилар бўлмаса, тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкин
Агар фуқаро ўз шахсий автомобилида бир ўзи бошқа йўловчиларсиз ҳаракатланаётган бўлса, мантиқан, у тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин. Лекин йўналишсиз такси ҳайдовчилари учун тиббий ниқоб тақиш мажбурий.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда кучайтирилган карантин чекловлари вақтида тиббий ниқоб тақиш бўйича саволларга аниқлик киритди.

«Тиббий ниқоб карантин талабларининг энг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Ниқобни касал бўлган бемор бошқаларга юқтирмаслик учун, соғ бўлганлар эса касалликлардан ҳимояланиш учун тақиши зарур.

Шунинг учун агар фуқаро ўз шахсий автомобилида бир ўзи бошқа йўловчиларсиз ҳаракатланаётган бўлса, мантиқан, у тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин
», деди Ҳабибулло Оқилов.

Унинг қайд этишича, йўналишсиз такси ҳайдовчилари учун тиббий ниқоб тақиш мажбурий. Уларнинг автомобиль эшиклари ва рул тутқичларини тез-тез дезинфекция қилиб туриши эса фойдали бўлади.

Бундан ташқари, Ҳабибулло Оқилов ҳомиладор аёллар учун коронавируснинг салбий жиҳатлари тўғрисидаги саволга ҳам изоҳ берди.

«Коронавируснинг ҳомиладор аёллар учун зарари қай даражада экани ҳақида аниқ далилланган маълумот йўқ. Лекин инфекциялар туридан қатъи назар, уларнинг соғлиги учун фойдали эмаслиги барча шифокорлар томонидан айтилган», деди штаб аъзоси.

Шунингдек, коронавирус симптомлари енгил ўтаётган ва уйида даволанаётган беморларга тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

«Аввало, уйида кузатувда бўлган беморлар ўзини яқинларидан изоляция қилиши лозим. Жисмоний фаоллик ва гигиена қоидаларига доимий амал қилиши, бир марталик ёки бошқалардан алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланиши керак.

Уларга қонни суюлтирувчи ва иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик тарзда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Уйда кузатувда қолаётган беморлар ўзларида ҳид-таъм билиш қобилиятининг сусайиши ёки тана ҳароратининг кўтарилиши каби ҳолатларни сезса, дарҳол оилавий шифокорига мурожаат қилишлари керак
», деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ июнь ойи бошида ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкинлигини маълум қилганди.
9 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ниқоб тақиб юриш фойдадан холи бўлмаслиги, Республика махсус комиссияси қарорларида «салоннинг ичидаги ҳайдовчи ниқоб тақиб юрмаса ҳам бўлади», деган фикр йўқлигини айтганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шахсий автотранспортда бошқа йўловчилар бўлмаса, тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкин