10:18 / 11.07.2020
2 106

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди
10 июлдан эътиборан Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ёмонлашиши муносабати билан карантин талаблари кучайтирилди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов айни ҳолат озиқ-овқат тақчиллигини юзага келтирмаслигини билдирган.

«Карантин чоралари кучайтирилишининг озиқ-овқат тақчиллигига алоқаси бўлиши керак эмас. Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида 12 мингдан ортиқ муассаса фаолият юритади. Бугунги кунда уларнинг барчаси кундалик меъёрда ишлаб туришибди», дейди мутахассис.

Шу билан бирга, республикада 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилгани, хом-ашёнинг деярли 100 фоизи маҳаллий шароитда етиштирилиши, чет эллардан асосан цитрус маҳсулотлар, какао ва қаҳва донлари импорт қилиниши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк марта аниқланганидан сўнг жорий этилган карантин чекловлари даврида ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси эса озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди