
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида, йўл четида фуқаро М.М.нинг сумкасидаги шиша идиш ичида умумий қиймати салкам 54 миллион сўмлик 2 кг. симоб моддасини «шартли харидор»га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.
Давлат божхона қўмитаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тезкор тадбир Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган.
Маълумот учун, симоб ва симобли бирикмалар – давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга киради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар